Ўзбекистон | 13:35 / 20.03.2019
9106
1 дақиқада ўқилади

GM Uzbekistan автомобиль харид қилиш чоғидаги тамагирлик ҳолатлари бўйича хабар беришни сўради

Фото: KUN.UZ

GM Uzbekistan харидорларга огоҳлантириш билан чиқди. Бу ҳақда компания сайтида хабар жойлаштирилган.

Қайд этилишича, автомобилни дилерлик корхонаcидан олиб кетиш вақтида қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:

автомобилини олиб кетиш вақтида дилер томонидан фақатгина 25 минг сўм миқдорида Ҳисоб-маълумотномаси учун тўлов амалга оширилиши талаб этилади. 

Автосалон ходимларининг ушбу тўловдан ташқари обуна, автомобилни манзилга олиб бориб бериш каби хизматлар учун қўшимча тўлов талаб қилиши ноқонуний саналади. 

“Агар Сиз бу каби тамагирлик ҳолатларига дуч келсангиз компаниянинг +99878-147

14-14  рақамли “Ишонч телефонлари”га мурожаат қилишингиз сўралади”, - дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид