Жаҳон | 15:56 / 20.03.2019
27884
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон парламенти пойтахт номини Нурсултон деб ўзгартиришни маъқуллади

Фото: zakon.kz

Қозоғистон парламенти депутатлари иккинчи, якуний ўқишда пойтахтни Назарбоев шарафига Нурсултон деб номлаш тўғрисидаги Конституцияга тузатишларни қабул қилишди.

РИА Новости хабарига кўра, Қозоғистон парламенти қуйи палатаси спикери Нурлан Нигматулин ушбу қарорни тарихий, деб атаган.

Бундан олдин, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Остона шаҳри номини Нурсултон деб ўзгартиришни таклиф қилганди.

Бундан ташқари, Тоқаев Назарбоевни давлатда мавжуд бўлган барча юксак унвонлар билан тақдирлашни таклиф қилди.

Шунингдек, Токаевнинг фикрича, Назарбоевга «фахрий сенатор» мақомини бериш, Қозоғистон биринчи президентининг барча суратлари эса давлат идораларида мажбурий тарзда осиб қўйилиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дариға Назарбоева Қозоғистон сенатининг янги раиси этиб сайланганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид