Спорт | 22:49 / 21.03.2019
19020
1 дақиқада ўқилади

“Арсенал” футболчиси масжидга номақбул кийимда киргани учун дашномларга қолди

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Денис Суарес Кувайтдаги масжидга борганидан кейин танқидга учради. 25 ёшли футболчи севишган қизи билан Катта масжидга ташриф буюрган. Унинг танқидга учрашига эса масжидга тиззадан баланд бўлган шортикларда киргани сабаб бўлган. Унинг бу кўриниши ижтимоий тармоқларда ва маҳаллий ОАВда турли муҳокамаларга сабаб бўлган. 

Суарес “муқаддас жойга ҳурматсизлик қилгани учун” дашномларга қолган. Масжид раҳбарияти эса масжидга ташриф буюришда амал қилиниши керак бўлган қоидалар ҳам араб, ҳам инглиз тилида борлигини маълум қилган.

Суарес “Арсенал”га жорий январда “Барселона”дан ўтганди. У “Барса” сафида 5 та унвонни қўлга киритган. 

Мавзуга оид