Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб 14 900 доллар олган аёл ушланди - ИИВ
2019 йил 19 март куни Тошкент шаҳар Миробод туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил июль ойидан ноябрь ойигача бўлган вақт оралиғида Авлиёота кўчасида яшовчи Г.А. исмли аёл Сарикул кўчасида Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани Почта кўчасида яшовчи Ж.Қ. ва унинг танишларини Корея давлатига ишга юборишда ёрдам беришини айтган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у алдов йўли билан Ж.Қ.дан жами 14 900 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.
Қайд этилишича, кўрилган чоралар натижасида Г.А. қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025