Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида 300 нафарга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага байрам совғалари етказилди
Тошкент вилоятида саховат ҳафталиги доирасида 300 нафарга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Kun.uz мухбири вилоят ҳокимлиги вакилларидан олинган маълумотларга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент вилояти бўйлаб хайр-саховат тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусун, вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан тайёрланган сифатли озиқ-овқат жамланмаларидан иборат байрам совғалари 22 шаҳар ва туманларда яшовчи 300 нафарга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир турмуш шароитидаги оилаларга етказиб берилди.

Шунингдек, ҳомий ташкилотлар, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳам "Хайр-саховат ҳафталиги" доирасида турли хайрия акцияларида иштирок этишди. Меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб-интернат, шифохоналарда даволанаётган беморлар учун палов, сумалак каби миллий таомлар тайёрланиб, байрам совғалари тақдим этилди.
Тошкент вилояти Хотин-қизлар қўмитаси томонидан оғир турмуш шароитида яшаётган аёллар ҳолидан хабар олиниб, ижтимоий-моддий ёрдамни кучайтиришга алоҳида аҳамият қаратилди.




Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025