Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каан Урганжиўғли ўзбекистонликларни Наврўз билан табриклади
Туркиялик таниқли актёр Каан Урганжиўғли «Барон-2» фильмини суратга олиш жараёнида қатнашиш учун Ўзбекистонга келди.
Kun.uz мухбири актёр билан унинг фильмда гавдалантираётган образи, «Барон-2» лойиҳаси ва Ўзбекистон-Туркия ўртасидаги муносабатлар тўғрисида суҳбатлашди.
Суҳбатда Каан Урганжиўғли Ўзбекистон халқини ва туркий халқларни Наврўз байрами билан табриклади:
«21-март - Наврўз куни Ўзбекистонга келдим. Сумалак ҳам кавладим. Бу бутун дунё туркий халқлари орасида йилнинг, кўкламнинг бошланиши саналади. Севги, меҳр-муҳаббатга тўла йил бўлсин. Ҳар бир инсонга бу сана эзгуликлар олиб келсин. Наврўзингиз билан қутлайман. Наврўз байрамингиз қутлуғ бўлсин».
Туркиялик актёр Каан Урганжиўғли билан суҳбатнинг тўлиқ шаклини тез орада Kun.uz’нинг YouTube ва Mover саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.