Жамият | 19:03 / 26.03.2019
23693
2 дақиқада ўқилади

Каан Урганжиўғли ўзбек киноижодкорлари ҳақида фикрларини билдирди

Туркиялик таниқли актёр Каан Урганжиўғли «Барон-2» фильмини суратга олиш жараёнида қатнашиш учун Ўзбекистонга келди.

Kun.uz мухбири актёр билан унинг фильмда гавдалантираётган образи, «Барон-2» лойиҳаси ва Ўзбекистон-Туркия ўртасидаги муносабатлар тўғрисида суҳбатлашди.

«Рустам хўжа (ака) ўз ишини жуда яхши уддалар экан. Ўзбекистонда ҳам тан олинган, ҳурмат қилинган режиссёрлардан. Профессионал ёндашув бор. Саҳналарнинг ҳаққоний ва ҳаётга яқин чиқиши учун сценарийни ҳам қайта ўрганиб, уни янада табиийлаштиришга ҳаракат қилади. Яхши натижа чиқиши учун, менимча, бу ажойиб усул ва менга жуда маъқул.

Ўзбек актёрларига келсак, уларнинг бари бир-биридан маҳоратли, профессионал, вазифасини аъло даражада уддалашади. Ин Шаа Аллоҳ, бу ўзининг натижасини кўрсатади, халқаро ҳамкорлик келажакда ҳам самарали бўлади деган умиддаман.

Турли маданият вакиллари билан ишлаш, тажриба алмашиш мен учун ҳам тажриба майдони бўлиб хизмат қилади», дея ўзбек киноижодкорлари тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтган туркиялик таниқли актёр.

Шунингдек, суҳбатда Каан Урганжиўғли Ўзбекистон тарихига ҳам бефарқ эмаслигини, келажакда ҳамкорликдаги бошқа кинолойиҳаларда ҳам роль ижро этиши мумкинлигини яширмаган.

Туркиялик актёр Каан Урганжиўғли билан суҳбатнинг тўлиқ шаклини Kun.uz'нинг YouTube ва Mover саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Мавзуга оид