Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Клублараро жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармаси 1 миллиард еврони ташкил қилади
Токиода 2021 йилда ўтадиган клублараро жаҳон чемпионати мукофот жамғармаси 1 миллиард еврони ташкил қилади. ФИФАнинг янги турнири 2021 йилда 17 июндан 4 июлгача бўлиб ўтади.
ФИФА президенти Жанни Инфантино бу борада ФИФАнинг кейинги 10 йил ичидаги мусобақаларига 20,3 млрд евро сармоя қиладиган инвесторлар гуруҳига бошчилик қилаётган SoftBank япон банки билан келиша олган.
Янги мусобақа Конфедерациялар кубоги ўрнини эгаллашга чорланган. Аввал клублар бу турнирдаги иштирокдан молиявий наф олмаган бўлсалар, энди иштирок учун мукофот пули берилади ва у анча мўмайгина пулни ташкил қилади.
Европа клублари ассоциациялари (ЕСА) янги мусобақага қарши чиқиб, Европанинг етакчи клублари бу мусобақани эътиборга олмасликларини айтган.
Мусобақада Европадан 8 та клуб – охирги 4 йилдаги Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси мусобақаларининг 4 тадан ғолиблари, Жанубий Америкадан 6 та клуб, Африка, Осиё ва КОНКАКАФдан 3 тадан клуб ва Океаниядан битта клуб, жами 24 та клуб иштирок этади. Клублар 3 тадан қилиб 8 та гуруҳга бўлинади. Гуруҳлар ғолиблари плей-офф босқичига йўл олади.
Янги мусобақа ҳар 4 йилда бир марта ўтказилади.
Мавзуга оид
20:46 / 25.03.2025
Блаттер ва Платини молиявий фирибгарлик иши бўйича яна оқланди
21:00 / 12.03.2025
ФИФА Жаҳон Кубогини ислоҳ қилиб, иштирокчилар сонини 64 тага етказмоқчи
14:44 / 17.12.2024
ФИФА Украина харитасини Қримсиз кўрсатганидан «афсусда»
20:53 / 11.12.2024