Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тариқ маҳсулотининг тадбиркорлик субъектлари томонидан экспорт қилинишига рухсат берилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантириш, экспортёр ташкилотлар маҳсулотлари экспортини кенгайтириш ва унинг ҳажмини ошириш, ҳамда қишлоқ хўжалиги ва саноатни барқарор ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадидаги ҳужжати лойиҳаси жойлаштирилди.
Қайд этилишича, республикада сўнгги йилларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажми сезиларли даражада ошаётганини ва фермер, деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчиларга етказиб бериш имкониятлари ижобий тарафга силжимоқда.
Ҳужжат билан республикадаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан етиштирилаётган тариқ (просо) маҳсулотини (ТИФ ТН коди 1008210000,1008290000) тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган тартибда экспорт қилинишига рухсат берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши биргаликда тариқ маҳсулотининг республика ичидаги нархи бўйича мониторинг ўрнатади ҳамда ушбу тур маҳсулот нархи кескин ўзгарган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритади.
Мазкур фармойиш ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Э.Ғаниев зиммасига юклатилади.
Мавзуга оид
10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда
11:57 / 19.05.2025
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди
12:26 / 02.05.2025
Ўзбекистон маҳсулотлари экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 85 тага етди
10:24 / 22.04.2025