Жаҳон | 21:48 / 27.03.2019
9257
1 дақиқада ўқилади
Россия Қирғизистонга беғараз молиявий ёрдам сифатида 30 миллион доллар ажратди
Россия ҳукумати Қирғизистонга беғараз молиявий ёрдам сифатида 30 миллион доллар маблағ ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
«Яқинда, март ойида Россия ҳукумати қирғизистонликлар илтимосига кўра Қирғизистон давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун беғараз молиявий ёрдам сифатида 30 миллион доллар маблағ ажратишга қарор қилди», — деди Ушаков.
Молиявий ёрдам билан биргаликда Россия компаниялари Қирғизистон иқтисодиётига 1,6 миллиард долларга яқин сармоя киритади.
Ўтган йилнинг февралида Россия президенти Владимир Путин Қирғизистоннинг 240 миллион доллар миқдоридаги қарзидан кечиш тўғрисидаги протоколни ратификация қилганди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024