Жамият | 12:59 / 28.03.2019
26589
3 дақиқада ўқилади

Икки масканга бўлинган умр. Мурувват уйидаги асл «оналар»

Мурувват уйлари ҳақида эшитгансиз. Ҳожатхонадан топилган, ОИТСга чалинган ота-онадан туғилган ва бошқа бир қанча кўнгилсизликлар туфайли нуқсон билан дунёга келган болалар ана шу Мурувват уйларида: аввал ногирон болалар Мурувват уйлари, сўнг қария ва ногиронлар катталар Мурувват уйларида яшайдилар. Ота-онаси, яқинлари бўлган даволанувчиларни онда-сонда уйга олиб кетишларини (узоғи бир ой муддатга) ҳисобга олмаса, улар ҳаёти давомида  фақат икки масканда умр кечиришади.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Oғир даражадаги ақлий заифлик, гемипарез, парапарез ва тетрапез асоратлари бўлган мўътадил даражадаги ақлий заифлик серебрал фалажи, интеллектнинг оғир бузилишига олиб келган шизофрения, мўътадил даражадаги ақлий заифликка олиб келган эпилепсия, бош мия шикастланиши оқибатидаги мўътадил даражадаги ақли заифлик (бош мия энсефалити, менингити, менингоэнсафалити, сифилиси ва бош миянинг шикастланиши), шунингдек, бош миянинг хромасома касаллиги ёки аномалияси ташхиси қўйилган беморлар Республика Мурувват ногиронлар учун интернат уйларида даволанишади. Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси расмий сайтидаги маълумотга кўра, 2016 йилдан Республикада 33та Мурувват уйлари фаолият юритаётган бўлиб, уларда 7745 нафар бемор даволанмоқда. Уларнинг кўпчилигини яқинлари тирик бўлишига қарамай, бирор марта кўришга келишмаган. Беморлар Мурувват уйи ходимларини «Ойи», «опа», «хола» деб чақириш билан соғинчини енгишга ҳаракат қилади.

«Беморлар уйимизга олиб кетишимизни сўрашади. «Хўп, олиб кетаман»,-дейман. Лекин «қачон?», деб сўрашмайди. Чунки, бу ердан ҳеч қачон кетмасликларини билишади», - дейди Сирдарё тумани Мурувват ногирон аёллар интернат уйи катта ҳамшираси Эрматова Лола

Бу маскандаги инсонлар оддий одамлардан нафақат саломатлик жиҳатидан, балки меҳр-мурувватга ташналиклари билан ҳам ажралиб туришади. Ота-онаси, яқинлари бўла туриб етимликда яшаётганлар Мурувват уйи ходимларидан иссиққина уй нони олиб келишларини сўрашади. Беморларни яқинларига бўлган соғинч қийнаб юборганда, ходимлар ул-бул сотиб олиб, «уйдагиларингиз бериб юборишди», деб алдашади. Беморлар «Ана, кўрдингизми, мени унутиб юборишмаган. Шунчаки ишлари кўп», деб жавоб беришади.

Мўътабар Хушвақтова

Мавзуга оид