Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги: Ҳар йили 20 нафар ёш профессор-ўқитувчи ва мураббий хорижга йўлланади
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Лойиҳага кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2019-2023 йиллар мобайнида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тавсиясига асосан истисно тариқасида танлов ўтказмасдан тўғридан-тўғри 20 нафар ёш профессор-ўқитувчи ва мураббийларнинг хорижий таълим ва илмий муассасаларида таълим олиш, малака ошириш, стажировка ўташ харажатларини “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тавсиясига асосан 2019-2023 йилларда “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан хорижий таълим ва илмий муассасаларида таълим олган, малака оширган, стажировкадан ўтган профессор-ўқитувчилар ва тренерлар давлат таълим муассасаларида қишки спорт турлари йўналишлари бўйича шартнома асосида камида 5 йил муддат фаолият олиб боришади.
Мавзуга оид
19:57 / 22.05.2025
АҚШда «допинг ўйинлари» ўтказилади
15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади
12:17 / 07.05.2025
Тошкентда 61 ёшли ўқитувчи ўқувчига шилқимлик қилди
13:29 / 05.05.2025