Путин гвардиячиларга қирғиз тилида мурожаат қилди
Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонга ташрифи чоғида фахрий қоровулдаги гвардиячиларга қирғиз тилида мурожаат қилди. Бу ҳақда 28 март, пайшанба куни журналист Дмитрий Смирнов ўз Telegram-каналида ёзган.
Путин пайшанба куни Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди. Тадбир республика давлат протоколининг янги қоидаларига асосан ўтказилди: «Ала-Арча» давлат қароргоҳи конгресс-холли олдида постаментли мармар чодир қурилди.
Дастлаб Қирғизистон президенти етиб келган, Россия етакчиси «Аурус»да бироз вақт ўтгандан кейин кирган. Россия ва Қирғизистон раҳбарлари постаментга кўтарилишди, у ерда уларни миллий гвардия фахрий қоровули кутиб олди. Шундан сўнг, Путин ва Жээнбеков фахрий қоровул ротаси байроғига яқинлашган ва сафни четлаб ўтишган.
«Салом Аскар», - дея мурожаат қилган ҳарбийларга Путин.
Бундан олдин, Путин Бишкекка келгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:40
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланади
17:53 / 23.11.2024
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
16:33 / 23.11.2024
Меркел: Менда ҳеч қачон Путин бўйича иллюзиялар бўлмаган
13:51 / 23.11.2024