Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААнинг Emaar компанияси Ўзбекистонда қурилиш соҳасида янги лойиҳаларни амалга оширади
Бирлашган Араб Амирликларининг қурилиш ишлари билан ҳам шуғулланадиган Emaar Properties компанияси Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга оширади. ЎзМТРКнинг «Ўзбекистон 24» телеканалида президентнинг БААга ташрифига бағишлаб тайёрланган махсус кўрсатувида шу ҳақда маълум қилинди.
«Туризмни ривожлантириш масаласига тўхталадиган бўлсак, биз амирликларнинг энг йирик Emaar қурилиш-девелопер компанияси билан ҳам келишувга эришдик. Ушбу компания кўплаб йирик иншоотларни қурган, шу жумладан «Бурж Халифа»ни ҳам.
Яқин вақт ичида мазкур компания вакиллари меҳмонхона инфратузилмаларини ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун Ўзбекистонга келади», деган бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев.
Emaar компанияси директорлар кенгаши раиси, компания директори Муҳаммад Алаббар ҳам Ўзбекистон томони билан келишувлар ҳақида гапириб ўтган.
«Тадбиркор сифатида биз доимо ишбилармонлар учун яратилган ҳар томонлама қулай ва жозибадор шароитларга интиламиз. Шунинг учун Ўзбекистондаги ҳозирги имкониятлар бизни ўзига жалб этяпти.
Менинг асосий бизнесим турли қурилиш лойиҳалари, йирик мавзелар, замонавий меҳмонхоналар ва марказлар барпо этишга қаратилган. Бундан ташқари, биз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан ҳам шуғулланамиз.
Сўнгги икки йил мобайнида Ўзбекистондаги улкан ўзгаришлар бизда катта қизиқишлар уйғотмоқда. Президент бошчилигида кенг кўламли ислоҳотлар изчил олиб борилмоқда. Биз қўшма лойиҳаларимиздан аниқ натижалар кутмоқдамиз.
Ўзбекистондаги компаниямнинг ўзига хос белгиси бўладиган лойиҳани амалга оширишга интиламан. Мен турли соҳалардаги лойиҳалар, турар жой мавзелари ва меҳмонхоналар қуришда замонавий Ўзбекистон ривожи учун талаб қилинадиган ҳар қандай инфратузилмани рўёбга чиқаришга тайёрман», деган у.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг БААга расмий ташрифи давомида умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ бўлган 12та шартнома имзоланди.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025