Жаҳон | 08:17 / 01.04.2019
6700
1 дақиқада ўқилади

«Электромагнит ҳужумлар»: Мадуро электр энергиясидаги узилишлар ҳақида

Фото: AFP 2019 / Yuri Cortez

Венесуэла президенти Николас Мадуро республика электр энергияси таъминоти объектларига «электромагнит ҳужумлар» ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар беряпти.

Унинг сўзларига кўра, Венесуэлада электр энергиясидаги узилишлар ушбу «ҳужумлар» туфайли юзага келган.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, ҳозирги пайтда республика расмийлари бу ҳодисаларни суриштирувдан ўтказмоқда.

Мадуронинг қайд этишича, «зарба» Венесуэланинг ишлаб чиқариш қувватларига қарата берилган.

Бундан олдин, Мадуро Венесуэладаги энг йирик ГЭСга мерган ҳужум қилганини айтганди.

Унинг сўзларига кўра, мерган «Гури» ГЭСни узоққа отадиган милтиқдан ўққа тутган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид