Жаҳон | 08:13 / 01.04.2019
5600
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Жазоир президенти истеъфога чиқишга қарор қилди

Фото: EPA-EFE/MOHAMED MESSARA

Жазоир президенти Абдулазиз Бутефлика истеъфога чиқиш тўғрисида эълон қилишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, Бутефлика мамлакат конституциясининг 102-моддасига мувофиқ ўз истеъфоси ҳақида эълон қилишга тайёргарлик кўряпти.

Таъкидланишича, Жазоир президенти 2 апрель куни бу ҳақдаги қарор тўғрисида маълум қилишни режалаштирмоқда.

Бундан олдин, Жазоир қуролли кучлари бош штаби раҳбари мамлакат президенти Абдулазиз Бутефликадан ўз мажбуриятларини бажаришга лаёқатсизлигини эълон қилишни талаб этганди.

Мавзуга оид