Спорт | 08:07 / 02.04.2019
10127
2 дақиқада ўқилади

АПЛ. «Арсенал» ўз уйида навбатдаги ғалаба билан 3-ўринга чиқди

Фото: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 32-турига келиб, тўрт ой ичида илк марта жадвалдаги юқори учлик таркиби ўзгарди. Кеча «Арсенал» ўз майдонида «Ньюкасл»ни мағлуб этиб, «Тоттенҳэм» ўрнига учинчи поғонага кўтарилди.

«Тўпчилар» «Эмирейтс Стэдиум»даги баҳснинг ҳар икки бўлимида биттадан тўп киритиб, ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди. Биринчи бўлим ўрталарида Аарон Рэмси дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олган бўлса, 83-дақиқада Пьер-Эмерик Обамеянгнинг боши билан узатиб берган тўпини Александр Ляказетт бир зарба билан дарвозабоннинг устидан ошириб, якуний ҳисобни ўрнатди – 2:0.

Ушбу натижадан сўнг «Арсенал», юқорида таъкидланганидек, бир кун олдин «Ливерпуль»га ютқазган «Тоттенҳэм»ни қувиб ўтиб, 3-ўринга чиқиб олди. Рафаэль Бенитес жамоаси эса бир поғона пастлаб, 13-ўринга жойлашди.

Англия чемпионати, 32-тур
Арсенал – Ньюкасл 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 30 Рэмзи, 2:0 – 83 Ляказетт.
Арсенал – Лено, Мустафи, Папастатопулос, Монреаль, Мэйтленд-Найлз, Рэмзи (Эль-Ненни, 67), Гендузи, Колашинац, Озил (Мхитарян, 84), Ивоби (Обамеянг, 61), Ляказетт.
Ньюкасл – Дубравка, Йедлин, Лежен, Ласселс, Дамметт, Ритчи (Кенеди, 75), Перес (Муто, 77), Хэйден (Ки Сон Ен, 67), Диаме, Альмирон, Рондон.
Огоҳлантиришлар: Монреаль (59), Колашинац (71).

33-тур
2 апрель (сешанба)
23:45. Вулверҳэмптон – Манчестер Юнайтед
23:45. Уотфорд – Фулҳэм

3 апрель (чоршанба)
23:45. Манчестер Сити – Кардифф

5 апрель (жума)
23:59. Саутҳэмптон – Ливерпуль

6 апрель (шанба)
19:00. Ньюкасл – Кристал Пэлас
19:00. Ҳаддерсфилд – Лестер
19:00. Борнмут – Бэрнли

7 апрель (якшанба)
18:05. Эвертон – Арсенал

8 апрель (душанба)
23:59. Челси – Вест Ҳэм

23 апрель
23:45. Тоттенҳэм – Брайтон

Мавзуга оид