Light | 22:41 / 02.04.2019
11555
1 дақиқада ўқилади

Кулги бир қатор дори-дармонларнинг ўрнини босишга қодирлиги маълум қилинди 

Шифокорларнинг қайд қилишича, агар соғлиғингизни асрашни истасангиз, кўпроқ кулинг. Жумладан, кулги иммунитетни ошириш ва қондаги шакар миқдорини камайтиришга имкон беради.

Россиялик шифокор-мутахассис Андрей Тяжельниковнинг изоҳ беришича, кулгининг инсон организмига ижобий таъсир қилиши анча олдин исботланган. Мисол учун, тадқиқотлардан бирида бир хил овқатланувчи қанд касалига эга беморларда қондаги шакар миқдори комедик фильмлар томоша қилгандан кейин пасайган. Шунингдек, кулги оғриқни қолдирувчи восита сифатида таъсир қилади. 

Шу ҳам маълумки, кулги респиратор касалликлар вақтида ижобий самара беради. Кулиш вақтида нафас олиш узунроқ, нафас чиқариш эса қисқароқ, бироқ жадалроқ бўлади. Бу эса ўзига хос нафас гимнастикаси ҳисобланади. Шунингдек, кулги юрак уриши частотасини камайтиради, томирларни кенгайтиради (гипертониклар учун фойдали), иммуноглобулин ишлаб чиқилишини оширади, бу эса иммунитетга ижобий таъсир кўрсатади.

Мавзуга оид