Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кокорин ва Мамаев қамоқда қоладиган бўлди
Москва шаҳрининг Пресня суди «Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин, унинг укаси Кирилл Кокорин, «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев ва унинг дўсти Александр Протасовицкий устидан очилган жиноят иши бўйича маҳкама ўтказди.
Унда терговчиларнинг илтимосномасига кўра, айбланувчиларнинг ҳибсдаги муддатини чўзиш масаласи кўрилди. Суд илтимосномани қондириб, ҳибс муддатини яна 6 ойга узайтирди. Энди айбланувчилар 25 сентябрга қадар тергов изоляторида қолишади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил октябрь ойида ака-ука Кокоринлар, Мамаев ва Протасовицкий Москва шаҳридаги бир неча муштлашувларда иштирок этишгани учун 8 декабрга қадар ҳибсга олинган эди. Кейинчалик, тергов ишлари якунланмагани учун ҳибс муддати 2 марта - 8 февралга ва 8 апрелга қадар узайтирилганди.
Мавзуга оид
01:16 / 22.01.2020
Яна Кокорин. «Сочи» уни ижарага олганини эълон қилди, ҳужумчининг ўзи ва Семак бу хабардан ҳайрон
22:10 / 28.09.2019
Қамоқдан чиққан Мамаев «Ростов» билан шартнома имзолади
11:47 / 17.09.2019
Видео: Александр Кокорин ва Павел Мамаев озодликка чиқишди
12:16 / 06.09.2019