Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун шахсий гигиена жамланмаси ишлаб чиқарилди
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тизимида ҳарбий хизматчиларнинг ўқув-жанговар фаолияти ҳамда ижтимоий-хўжалик шароитини яхшилаш йўлида мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Мудофаа вазирлиги моддий-техник таъминот бош бошқармаси ҳамда Ҳарбий садво бошқармаси ҳамкорлигида ҳарбий хизматчилар учун «ЎЗБEКИСТОН ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ» шахсий гигиена воситалари ўрин олган сумкаларини ишлаб чиқариш бошланди.
Мазкур сумкалар ҳарбий хизматчиларнинг мунтазам дала машғулотларига ҳамда жанговар хизмат фаолиятига боғлиқ бошқа тадбирларга чиқиб кетишини, шунингдек, Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун замонавий ижтимоий-хўжалик шароитларини яратиш каби мақсадларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқарилган.
Ҳарбий хизматчилар учун доимо керакли бўладиган 18 турдаги шахсий гигиена воситаларини ўзида жамлаган ушбу ихчам сумкаларни Мудофаа вазирлиги Ҳарбий савдо бошқармаси томонидан оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйиш ҳамда жойлардаги ҳарбий савдо дўконлари орқали шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига муддатли ҳарбий хизматга янги чақирилаётган оддий аскарларга вилоят ҳарбий-маъмурий секторлари томонидан тарқатиш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
17:22 / 07.05.2025
«Тоза қўллар» дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари белгиланди
20:13 / 06.05.2025
АҚШ армиясида генераллар оммавий равишда ишдан бўшатилади
09:10 / 19.02.2025