Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бола туғилганида нафақа тайинлаш учун ариза бериш ҳамда пенcия тўғрисида маълумотларни онлайн олиш имконияти яратилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (ЛБМА) қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази, Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича Ягона интeгратор ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳамкорликда электрон ҳукумат тизими доирасида «Нафақа» дастурий маҳсулотининг функционал имкониятларини кенгайтириш юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, электрон ҳукумат тизими доирасида идоралараро интеграция платформаси билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Юқорида қайд этилган электрон ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши Республика фуқароларига Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ягона портал) - my.gov.uz орқали пенсия билан таъминланишига доир янги (100 фоиз автоматлаштирилган) транзакцион хизматлардан фойдаланиш имконини беради.
ЛБМА матбуот хизматидан хабар берилишича, қуйидаги хизматлар йўлга қўйилмоқда:
- бола туғилганда ёки дафн этиш маросими учун нафақалар белгиланиши учун электрон ариза бериш. Бунда аризачига белгиланган нафақани олиш учун ўзига қулай бўлган Халқ банки бўлимини танлаш имконияти берилади. Хизмат натижасида пенсия тайинланган сана ва унинг миқдори тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин;
- пенсия тўғрисида маълумот олиш. Хизмат натижасида пенсия миқдори, тайинланган санаси, тўлов даври, иш стажи, ўртача ойлик иш ҳақи, пенсия тури (нафақа), қайд қилинган ва қайд қилинмаган иш даври, танланган муддат учун тўловлар миқдори тўғрисида маълумотларни олиш мумкин;
Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази барча соҳаларда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали аҳоли ҳамда тадбиркорларнинг давлат органлари билан ўзаро алоқасини бутунлай енгиллаштириш ва шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
19:30 / 25.05.2025
Россиялик олигарх мамлакатда пенсияни бекор қилиш таклифи билан чиқди
22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти
11:37 / 30.04.2025
Фуқароларга ёшга доир пенсияни тайинлаш тартиби енгиллаштириляпти
17:18 / 03.12.2024