Спорт | 14:50 / 05.04.2019
7635
1 дақиқада ўқилади

Неймар: «Барселона»да ўтказган дамларимни соғиндим»

Фото: Getty Images

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Неймар 2013-2017 йилларда «Барселона»да тўп тепган вақтларини соғинаётгани ҳақида айтиб ўтди.

«2015 йилда мавсумни зўр ўтказгандик. Жуда аҳил жамоа эдик. Майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам. Ўзаро муносабатларимиз анча илиқ эди. Ўша вақтларни жуда соғиняпман», – деди «Otro» билан суҳбатда бўлган Неймар.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ҳужумчи Каталония жамоасига 2013 йили «Сантос»дан 88,2 млн евро эвазига келиб қўшилганди. 4 йилдан сўнг унинг «ПСЖ»га трансфери футбол тарихидаги рекорд қийматда – 222 млн еврога амалга ошган.

Неймар «Барса» таркибида 186та ўйин ўтказиб, 105та гол урган ва 76та голга пас узатган. У кўк-анорранг либосда жами 9та жамоавий совринни қўлга киритган, улар орасида 2014/15 мавсумида эришилган ЕЧЛ ғолиблиги ҳам бор.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид