Ўзбекистон | 16:00 / 05.04.2019
35953
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда илк маротаба Давлат хавфсизлик хизмати куни нишонланмоқда 

Ўзбекистонда бугун, 5 апрель куни Давлат хавфсизлик хизмати куни нишонланмоқда.

2018 йил 5 апрель куни «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган, 2018 йилнинг 2 октябрида «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ 5 апрель Давлат хавфсизлик хизмати куни этиб белгиланганди. 

ДХХ (илгари – МХХ) – мамлакатнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ҳамда бошқа манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш масалалари бўйича махсус ваколатли орган ҳисобланади.
 
Идоранинг асосий функциялари, вазифалари ва фаолият йўналишлари президентнинг 14.03.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5379-сон фармони ва «Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонунда белгиланган.  

Президентнинг 2018 йил 14 мартдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати сифатида қайта ташкил этилган.

2019 йилнинг 11 февралидан буён генерал-лейтенант Абдусалом Азизов Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига раислик қилиб келмоқда.

Мавзуга оид