Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия Венесуэлага бостириб киришда иштирок этиши мумкинлиги айтилди
Венесуэлага ҳарбий бостириб кириш ҳолатида Бразилия президенти Жаир Болсонару парламент билан ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш масаласи бўйича маслаҳатлашувлар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар берди.
Болсонару журналистларнинг саволларига жавоб бериш вақтида Венесуэланинг “янги Куба ёки Шимолий Кореяга айланишининг” олдини олиш лозимлигини таъкидлаб ўтган.
Бундан ташқари, Болсонарунинг таъкидлашича, ҳозир Бразилия АҚШ билан бирга Венесуэла армиясида нифоқ солиш бўйича ишлар олиб бормоқда.
Шу билан бирга Бразилия етакчисининг айтишича, агар Венесуэла президенти Николас Мадуро учинчи давлатлар ёрдамида четлатилса, мамлакатда партизанлик уруши авж олиши мумкин.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025