Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги ўғрилик учун қариндошлар гуруҳи қўлга олинди - ИИВ
2019 йил 5 апрель куни номаълум шахс Самарқанд тумани Даштисўхта маҳалласида яшовчи С.И. исмли аёлнинг уйига дарвоза орқали кириб, хонасидан умумий қиймати 2 800 000 сўмлик занжирини ўғирлаб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Андижон шаҳар Ҳақиқат кўчасида яшовчи О.А. исмли аёл, унинг синглиси С.А., уларнинг Ҳақиқат кўчасида яшовчи қариндошлари У.Й. (аёл) ва Наманган шаҳар Гулистон кўчасида яшовчи Ў.А. (аёл) содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025