Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эквадор собиқ президенти Ассанжни Британияга топширган Моренони хоин деб атади
Эквадор собиқ президенти Рафаэль Корреа WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжга бошпана беришни рад этган давлат раҳбари Ленин Моренони мамлакат тарихидаги энг катта хоин деб атади.
"Эквадор ва Лотин Америкаси тарихидаги энг катта хоин Ленин Морено Ассанжни қўлга олиш учун Британия полициясига бизнинг элчихонамизга киришга рухсат берди. Унинг бу иши инсоният ҳеч қачон унутмайдиган жиноятдир", - деб ёзди Корреа Twitter’да.
Аввалроқ Британия полицияси Жулиан Ассанж Лондонда қўлга олингани ҳақида хабар берганди.
Жулиан Ассанж 2012 йилдан буён Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида яшаб келаётганди. У 2012 йил 27 сентябрь куни АҚШда давлат душмани деб тан олинган.
Мавзуга оид
13:35 / 14.04.2025
Эквадорнинг амалдаги президенти сайловларда ғалаба қозонди
21:10 / 29.03.2025
АҚШ қўшинлари жиноий тўдалар туфайли Эквадорга киритилиши мумкин
21:29 / 01.10.2024
Жулиан Ассанж: «Мен журналистикада ўзимни айбдор деб тан олишга мажбур бўлдим»
00:06 / 26.09.2024