Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жулиан Ассанж Лондонда қўлга олинди. Эквадор уни элчихонадаги бошпанадан маҳрум қилди
WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж Лондонда полиция томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Британия полицияси сайтида хабар берилган.
BREAKING: #Assange removed from embassy - video pic.twitter.com/qsHy7ZVPg5
— Ruptly (@Ruptly) April 11, 2019
Ўз навбатида, Эквадор президенти Ленин Морено мамлакатнинг Лондондаги элчихонасида бўлиб турган Ассанжга бошпана тақдим этиш сўровномаси бўйича рад жавоби бериш ҳақида қарор қабул қилди.
"Эквадор халқаро конвенциялар бир неча маротаба бузилгани учун Жулиан Ассанжга дипломатик бошпана тақдим этишда рад жавоби бериш тўғрисида қарор қабул қилди", - дея ёзган президент Twitter’даги саҳифасида.
Бундан олдин, Wikileaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж Швеция ҳукуматидан суд харажатларини қоплаш учун 9,25 млн швед кронаси (қарийб 1 млн доллар) беришини талаб қилганди.
Мавзуга оид
13:35 / 14.04.2025
Эквадорнинг амалдаги президенти сайловларда ғалаба қозонди
21:10 / 29.03.2025
АҚШ қўшинлари жиноий тўдалар туфайли Эквадорга киритилиши мумкин
21:29 / 01.10.2024
Жулиан Ассанж: «Мен журналистикада ўзимни айбдор деб тан олишга мажбур бўлдим»
00:06 / 26.09.2024