Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳар чоршанба инвесторларни қабул қилади
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Аккулов ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари Ўзбекистон ривожига ҳисса қўшишни истаган салоҳиятли инвесторларни қабул қилади ҳамда уларни қизиқтирган саволларга жавоб беради. Қўмита матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
8 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йилнинг I чорагида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва халқаро молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини таҳлил қилишга оид видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбари томонидан инвестицияларнинг ўз вақтида ўзлаштирилишини таъминлаш учун янги назорат тизими жорий этилди.
Президент ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Аккулов ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари Тошкент шаҳри, Олмазор кўчаси, 171-уйда жойлашган қўмита биносида инвесторларни қабул қилади.
Қўмита раиси иштирокида ҳар ҳафта чоршанба куни бўлиб ўтадиган сайёр қабул кунлари дастлаб Тошкент шаҳридан ташқари Сурхондарё, Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳам кетма-кет ташкил этилади. Абдулазиз Аккуловнинг ҳудудлардаги фаолияти давомида раиснинг биринчи ўринбосари в.б Улуғбек Қосимхўжаев салоҳиятли инвесторларни пойтахтда қўмита биносида қабул қилади.
Бундан мақсад - инвесторларни қийнаётган муаммоларга тезкор ечим топиш ва уларни самарали ҳал қилишда қўмита ваколатлари доирасида кўмак бериш, шунингдек, ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилишини биргаликда таъминлаш.
"Агар сиз ҳам ватанимиз равнақига ўз ҳиссангизни қўшмоқчи бўлсангиз, аниқ мақсадингиз, лойиҳаларингиз ва инвестиция киритишга имконингиз бўлса, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг эшиклари сиз учун ҳамиша очиқ", - дейилади манбада.
Маълумот учун: Туризм соҳасида инвесторларга яратилган имтиёзлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
13:15 / 26.05.2025
Ўзбекистон Хитойнинг йирик компаниялари билан 20 дан ортиқ келишувлар имзолади
12:42 / 23.05.2025
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги 4,5 баробарга пасайди
12:13 / 21.05.2025