Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WikiLeaks: Ассанж АҚШга экстрадиция қилиш мақсадида қўлга олинди
WikiLeaks'нинг билдиришича, сайт асосчиси Жулиан Ассанж Қўшма Штатларга кейинчалик экстрадиция қилиш мақсадида қўлга олинди. Бу ҳақда WikiLeaks Twitter’даги саҳифасида баёнот берган.
«Ассанж махфий ҳужжатларни эълон қилгани учун АҚШга экстрадиция қилиш мақсадида қўлга олинди», - дейилади хабарда.
Ўз навбатида, Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Жереми Хант WikiLeaks собиқ бош муҳарририга бошпана тақдим этмаслик бўйича қарор учун Эквадор президенти Ленин Моренога миннатдорчилик билдирган.
Бундан олдин, WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж Лондонда полиция томонидан қўлга олингани хабар қилинганди.
Эквадор президенти Ленин Морено мамлакатнинг Лондондаги элчихонасида бўлиб турган Ассанжга бошпана тақдим этиш сўровномаси бўйича рад жавоби бериш ҳақида қарор қабул қилди.
"Эквадор халқаро конвенциялар бир неча маротаба бузилгани учун Жулиан Ассанжга дипломатик бошпана тақдим этишда рад жавоби бериш тўғрисида қарор қабул қилди", - дея ёзган президент Twitter’даги саҳифасида.
Мавзуга оид
21:29 / 01.10.2024
Жулиан Ассанж: «Мен журналистикада ўзимни айбдор деб тан олишга мажбур бўлдим»
00:06 / 26.09.2024
Жулиан Ассанж озод этилганидан бери илк бор омма олдида чиқиш қилади
09:14 / 26.06.2024
Wikeleaks асосчиси Ассанж АҚШ суди томонидан озод қилинди
08:52 / 25.06.2024