Спорт | 11:39 / 16.04.2019
11379
1 дақиқада ўқилади

Пеле икки ҳафталик муолажалардан сўнг уйига қайтди

Фото: Twitter/IjobaSports1

Уч карра жаҳон чемпиони Пеле Сан-Паулудаги госпиталдан чиқиб, уйига қайтди.

Бразилия матбуотининг маълум қилишича, 14 апрель куни 78 ёшли собиқ футболчининг буйрагидаги тош операция йўли билан олиб ташланган. Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтган ва беморга уйига рухсат берилган.

Футбол қироли Альберт Эйнштейн номидаги шифохонага ўтган сешанба куни, Франциядан қайтиб келганидан сўнг ётқизилганди. У Парижда ҳам бир ҳафта касалхонада бўлди, бу кунлар давомида ҳамюрти Неймар ва унинг «ПСЖ»даги жамоадоши Килиан Мбаппе билан учрашди.

Маълумот учун, ушбу ҳолат Пеленинг соғлиги билан боғлиқ кейинги йиллардаги муаммоларнинг дастлабкиси эмас. У 2014 йил ноябрь ойида пешоб йўлларининг жиддий инфекцияси оқибатида реанимацияга ётқизилган эди. Пеле 2016 йили Рио-де-Жанейрода ўтган Олимпиада машъаласини ёқа олмаган, ЖЧ-2018га қуръа ташлаш маросимига эса ногиронлар аравачасида келганди.

Мавзуга оид