Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Рома” ўйинчиларига канадалик реп ижрочи Дрейк билан суратга тушиш тақиқлаб қўйилди
Италиянинг “Рома” клуби раҳбарияти жамоа ўйинчиларига канадалик реп ижрочи Дрейк билан биргаликда суратга тушишни тақиқлаб қўйди. Тегишли буйруқ клубнинг твиттердаги расмий саҳифасида эълон қилинган.
“Рома”нинг барча футболчиларига мавсум охиригача Дрейк билан суратга тушиш тақиқланади”, дейилган эълонда.
Барчасига эса клуб раҳбарияти ирим қилаётгани сабабдир. Гап шундаки, ушбу реп ижрочини қўллаб-қувватловчи жамоалар мағлубиятга учраши ҳақида миш-мишлар юради.
Мисол учун, ўтган ҳафта канадалик “ПСЖ” ўйинчиси Левен Курзава билан суратга тушгач, француз жамоаси Франция чемпионатида “Лилл”га 1:5 ҳисобида ютқазган.
Шунингдек, “Арсенал” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг, “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба ва “Манчестер Сити” ҳужумчиси Серхио Агуэро ҳам “Дрейк ланъати” “қурбонлари”га айланишган. Таъкидланишича, бу футболчилар реп ижрочи билан суратга тушгач, жамоалари мағлубиятга учраган.
Шунингдек, Дрейк Конор Макгрегорга Хабиб Нурмагомедовга қарши жанги олдидан вазн ўлчаш маросимида ҳамроҳлик қилган. Икки яккакурашчининг жанги кимнинг ғалабаси билан якунлагани эса кўпчиликка аён.
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
11:38 / 05.05.2025
«Реал» пойгада қолмоқда, Шомуродовда муваффақиятли серия. Кун ўйинлари
16:41 / 02.05.2025