Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро облигациялардан тушган пуллар бюджет тақчиллигини қоплашга сарфланмайди
Ўзбекистон халқаро облигациялардан тушган 1 миллиард долларни 2019 йил пайдо бўлган давлат бюджети тақчиллигини қоплашга сарфламайди, деб баёнот берди Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов.
Молия вазири ўринбосарининг Kun.uz'га маълум қилишича, ушбу маблағлар маълум соҳаларга йўналтирилса, бу бюджет харажатига айланиб, харажатлар яна бюджет тақчиллигига сабаб бўлади.
«Шундай мантиқдан келиб чиқиб, халқаро облигациялардан тушган пуллар бюджет тақчиллигини ёпиш учун ишлатилмайди. Пуллар, асосан, банкларга депозит сифатида ажратилади», — дейди Исоқов.
2019 йил февраль ойида Ўзбекистоннинг 1 миллиард долларга тенг 5 ва 10 йиллик суверен халқаро облигациялари жаҳон молия бозорига жойлаштирилганди.
Ўзбекистон ҳукумати, аввал, облигациялар даромадлилигини 5,3-6 фоиз миқдорда белгилади. Шунга қарамай, Ўзбекистон иқтисодиётига қизиқиш ва молия бозорида талаб юқори бўлгани туфайли фоиз ставкалари қайта кўриб чиқилди ва 4,75-5,3 фоиз этиб белгиланди.
Ўзбекистоннинг суверен халқаро облигацияларидан тушаётган пуллар мамлакатга ётқизилаётган билвосита сармоя ҳисобланади. Облигацияларни сотиб олган инвесторларнинг кўпчилиги АҚШ ва Буюк Британияда фаолият олиб боришади.
Мавзуга оид
20:08 / 22.05.2025
Иссиқлик таъминоти объектларини қуришга 500 млрд сўм ажратилди
10:18 / 15.05.2025
Россия федерал бюджетнинг деярли учдан бир қисмини махфийлаштирди
15:03 / 03.05.2025
Трамп АҚШ ҳарбий бюджетини 1 трлн долларгача оширмоқчи
08:10 / 21.03.2025