Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқимачилик саноатида Туркия технологиялари татбиқ қилинади
"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасида Туркиянинг «DEIK» Ташқи иқтисодий алоқалар кенгашининг Вугар Аббос бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказилди. Уюшма матбуот хизматидан Kun.uz'га хабар берилишича, унда Туркия ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этган.

Хорижий ҳамкорлар билан музокаралар давомида сўнгги йилларда Ўзбекистонда бизнесни юритиш учун шаклланган қулай муҳит ва хорижий инвесторлар учун яратилган шароитларга оид маълумотлар тақдим этилди.
Учрашувда томонлар Туркия технологиялари ёрдамида Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш тизимини татбиқ қилиш истиқболларини муҳокама қилишди, зеро тўқимачилик материалларини ишлаб чиқаришда сувнинг аҳамияти катта.

Тадбир якунлари бўйича томонлар Ўзбекистонда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати лойиҳаларини амалга оширишда энг янги Туркия технологияларини татбиқ қилишга оид келишувга эришишди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025