Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи очилиш маросими ўтказилди (фотожамланма)
19-21 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. 19 апрелда гимнастика бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида ушбу нуфузли турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.
Маросимда бадиий гимнастикачиларимиз томонидан тайёрланган турли кўргазмали чиқишлардан иборат дастур намойиш этилди. Ёш гимнастикачиларнинг маҳорат билан, куй-қўшиқлар садолари остида намойиш этган кўргазмали чиқишлари тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.
Мусобақанинг тантали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакат гимнастика федерацияси мутасадди раҳбарлари, хорижлик меҳмонлар, спорт жамоатчилиги ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Очилиш маросимида сўзга чиққан жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов турнир иштирокчилари қутлар экан, шундай деди:
«Юртимиз яна бир марта дунёнинг энг кучли спортчилари йиғиладиган ушбу турнирга мезбонлик қилиб турганидан жуда мамнунмиз. Ишончим комилки, Тошкентда ўтказилаётган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги энг юқори савияда ўтади ва унинг барча иштирокчилари ўзларининг юксак маҳоратларини намойиш этишади»– деди у.
Таъкидлаш жоизки, мусобақага дунёнинг 23 давлатидан 80 нафарга яқин кучли гимнастикачи қизлар тўпланган. Иштирокчиларнинг 39 нафари ўзларининг яккалик дастурини намойиш этишади. 6 жамоа гуруҳ баҳсларида иштирок этади.
Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида Ўзбекистон шарафини якка ҳолда истеъдодли мураббий Лилия Власованинг икки шогирди - Сабина Тошкенбоева ва Екатерина Фетисова, гуруҳ машқларида эса Россиядан таклиф этилган мураббий Екатерина Пирожкова ҳамда Раъно Муҳамедова раҳбарлигида Нилуфар Шомуродова, Динара Равшанбекова, Софиябону Қосимова, Камола Эрназарова, Ксения Александрова, Севара Сафоевалардан иборат жамоа ҳимоя қилмоқда.
Мавзуга оид
20:50 / 10.06.2024
Чусовитина 53 ёшида 2028 йилги Олимпиадада қатнашиш истагини билдирди
17:46 / 23.05.2024
Оксана Чусовитина жароҳати сабаб Париж олимпиадасида қатнаша олмайди
09:28 / 20.06.2023
Оксана Чусовитина Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
08:27 / 20.06.2023