Жаҳон | 00:30 / 21.04.2019
7198
1 дақиқада ўқилади

WannaCry вируси тарқалишини тўхтатган британиялик эксперт бошқа бир вирусни тарқатганлигига иқрор бўлди

2017 йилда WannaCry глобал вируси тарқалишини тўхтатган британиялик компьютер эксперти Маркус Хатчинс Kronos вирусини яратгани ва тарқатганлигига иқрор бўлди, деб хабар берди TechCrunch нашри.

Нашрнинг ёзишича, Хатчинснинг айбига иқрорномаси Висконсин ғарбий округи судига топширилган. У илгари ўзига нисбатан қўйилган айбловларнинг иккитасига иқрор бўлган.

Хабар қилинишича, у 10 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Хатчинс қилган иши учун пушаймонлигини ва хатолари учун жавобгарликни тўлиқ ўз зиммасига олишини билдирган.

2017 йилда WannaCry вируси дунёнинг 150 мамлакатидаги 200 мингдан ортиқ фойдаланувчининг компьютерига зарар етказганди. Маркус Хатчинс ушбу вирусга қарши "даво" топган.

2017 йил июлида АҚШ Федерал қидирув бюроси Хатчинсни Kronos вирусини тарқатишда айблаб ҳибсга олганди. 2018 йилда унга нисбатан зарарли дастурлар яратиш ва ФҚБга ёлғон кўрсатма бериш айбловлари қўйилган.

Мавзуга оид