Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фирибгарлик қилишда гумонланган шахс аёл кишини пичоқлади
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида шу йил 26 март куни Жарқўрғон тумани Сурхон соҳили маҳалласида яшовчи Б.А. уйида ўзаро жанжал оқибатида таниши Р.Ш. исмли аёлга пичоқ билан жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Р.Ш. касалхонага ётқизилиб, Б.А. ушланган.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Б.А. аёлнинг турмуш ўртоғи, хусусий тадбиркор Ш.Б.га нисбатан фирибгарлик жиноятини содир этганлиги аниқланиб, мазкур ҳолат юзасидан ҳам жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
09:16 / 20.03.2025