Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Динамо» стадионидаги сув бартараф этилди, фақат Термиздаги ўйин санаси ўзгарди
Самарқанддаги «Динамо» стадиони тинимсиз ёмғирлар сабаб сув остида қолган, шу туфайли Суперлига 6-туридан ўрин олган «Динамо» – «Навбаҳор» ўйини бошқа санага кўчирилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
ПФЛ расмий сайтига кўра, Самарқанд клуби «Навбаҳор» билан ўйинни ўз вақтида, яъни 26 апрель, жума куни соат 17:30да бошлашга тайёр эканини маълум қилган.
«Динамо» матбуот хизматидан маълум қилишларича, 23-24 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида тинимсиз ёққан кучли ёмғир туфайли ва «Динамо» ўйингоҳи шаҳар сатҳидан нисбатан пастроқда эканлиги боис, катта сув оқими стадион ичига кирган ва ўйингоҳ дренаж тизими бундай босимдаги сувни бир вақтнинг ўзида торта олмаган.
«Аммо ёмғир тингач, ўйингоҳ дренаж тизими ҳамда олиб борилган ишлар натижасида соат 14:00гача фавқулотда ҳолат тўлиқ бартараф этилди, ўйингоҳ ҳолати борасида ПФЛга тушунтириш берилди», – дейилади «Динамо»нинг расмий билдиришида.
Шунингдек, ПФЛнинг тасдиқлашича, 6-тур доирасидаги «Сурхон» – «Андижон» ўйини мамлакат раҳбариятининг Сурхондарёга эҳтимолий ташрифи муносабати билан икки кунга кечиктирилган. Сурхондарё вилояти ҳокимияти ПФЛдан ўйинни кўчиришни сўраб мурожаат қилган ва у қаноатлантирилган. Белгиланишича, Термиздаги учрашув 29 апрель куни соат 17:30да бошланади.
Мавзуга оид
13:44 / 30.03.2025
«Пахтакор» Тошкентда «Динамо»га ютқазди, ОКМК яққол пешқадам
14:08 / 13.05.2024
«Ёш ўйинчилар машғулотга ҳам қатнай олмаяпти». Самарқандга футбол керак эмасми?
18:38 / 05.01.2024
Маҳмуд Раҳимовнинг фожиали ўлими, Саркисяннинг тайинланиши ва Ливандаги шармандалик. Осиё кубоги-2000ни қандай эслаймиз?
11:51 / 02.08.2023