Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳисоб палатаси 1,1 трлн сўмлик ва 74 млн долларлик ноқонуний ҳамда самарасиз харажатларни аниқлади
2019 йилнинг 23 апрель куни депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2018 йил якунларига бағишланган ҳисоботи эшитилди.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати хабарига кўра, унда қуйидаги муҳим маълумотлар келтирилган:
2018 йилда ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар, кўрилган чоралар ва амалий ёрдамлар натижасида:
жойларга чиққан ҳолда 234 514 та юридик шахс ва 1 676 285 нафар жисмоний шахс бўлган солиқ тўловчилар фаолияти бевосита таҳлил қилинган ҳолда давлат бюджетига қўшимча 4 721,9 млрд. сўмлик даромад манбалари аниқланди. 2018 йилда бюджетга режалаштирилган 9,1 трлн.сўм қўшимча манба ҳудудлар бўйича 9,8 трлн.сўмга (107,1%) таъминланди;
бюджет тизими бюджетлари шакллантирилиши ва харажат қисми ижро этилишини назорат қилиш тадбирлари давомида 1 196,8 млрд. сўмлик ва 74,2 млн. долларлик ноқонуний ва самарасиз харажатлар, шунингдек бошқа услубий хато ва камчиликлар аниқланди. Аниқланган молиявий камчиликларнинг 101,5 млрд. сўмлик қисми бартараф этилиши таъминланди;
Ўзбекистон Республикаси президентининг 3 151 та ҳужжатларидаги 25 642 та топшириқлар ижроси назоратга олиниб, 853 та муаммоли масалалар бўйича 264,5 млрд. сўм, 52,1 млн. долл. ва 3,6 млн. евролик маблағлар жалб қилиниши ҳамда 68 та тадбиркорлик субъектларига ер майдонлари ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Бундан олдин, прокуратура органлари давлатга етказилган 293 млрд сўм зарарни ундиргани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:08 / 22.05.2025
Иссиқлик таъминоти объектларини қуришга 500 млрд сўм ажратилди
10:18 / 15.05.2025
Россия федерал бюджетнинг деярли учдан бир қисмини махфийлаштирди
15:03 / 03.05.2025
Трамп АҚШ ҳарбий бюджетини 1 трлн долларгача оширмоқчи
08:10 / 21.03.2025