Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Надия Дусанова баландликка сакраш бўйича Осиё чемпионига айланди
Қатар пойтахтида ўтказилаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида терма жамоамиз вакилларининг муваффақиятли иштироки давом этмоқда.
23 апрель куни атлетлар навбатдаги медалларини баландликка сакраш йўналишида қўлга киритишди.
Қитъада тенгсиз ҳисобланадиган Светлана Радзивил ҳамда Надия Дусанова Доҳада ҳам бирга шоҳсупага кўтарилишди. Мазкур қитъа чемпионатида ғолиблик Надия Дусановага насиб этди. Ҳамюртимиз олтин медални қўлга киритиши учун 1.90 метр баландликдан ошиб ўтиши талаб этилди.
Светлана Радзивил бу сафар бронза медали билан кифояланди. Юртдошимиз қозоғистонлик рақибаси билан бирга бир хил 1.88 метр натижа қайд этган бўлса ҳам, уринишлар бўйича қўшни мамлакат вакиласи устунлик қилди.
Шу тариқа мазкур мусобақада терма жамоа вакилларининг жамғарган медаллари 3та олтин ва 1та бронзага етди. Бугун мусобақанинг сўнгги кун беллашувлари ўтказилади.
Мавзуга оид
19:40 / 13.10.2019
Светлана Радзивил Токио Олимпиадасига йўлланма олди
20:58 / 08.06.2019
Надия Дусанова енгил атлетика бўйича Осиё Гран-присида олтин дублга эришди
18:00 / 30.08.2018
Фото: Ўзбекистонлик енгил атлетикачиларга медаллар топширилди
20:30 / 29.08.2018