Жаҳон | 10:10 / 25.04.2019
40984
1 дақиқада ўқилади

Путин Ким Чен Инни кутиб олди. Етакчилар ёпиқ эшиклар ортида музокара ўтказди

Фото: Валерий Мельников/POOL/ТАСС

Россия президенти Владимир Путин Узоқ Шарқ федерал университети кампусида КХДР етакчиси Ким Чен Инни кутиб олди. Россия раҳбари S корпуси ён қисмига чиққан, бу ерда фахрий қоровул саф тортди.

Ким Чен Иннинг лимузини эшик тагигача келган, етакчилар қўл бериб кўришиб, бино ичига кириб кетишган.

 Залга йўлда давлат раҳбарлари делегациялар аъзоларини қутлашган. Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Владимир Путин ва Ким Чен Ин эскалаторда S корпусининг иккинчи қаватига кўтарилдилар. Бир неча метрга чўзилган байроқлар гуруҳидан ўтиб, етакчилар музокаралар учун тайёрланган залга киришди.

Қисқа саломлашув ва кириш қисмидан сўнг, учрашув матбуот учун ёпилди ҳамда ёпиқ эшиклар ортида давом этди. Россия ва КХДР етакчилари ўртасидаги дастлабки музокаралар фақат иккита таржимон иштирокида юзма-юз бўлиб ўтди.

Мавзуга оид