Спорт | 08:51 / 26.04.2019
10539
2 дақиқада ўқилади

Бугун ўзбекистонлик беш боксчи Осиё чемпионлиги учун рингга чиқади

Санжар Турсунов/Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Бугун, 26 апрель куни Бангкокда бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал баҳслари бўлиб ўтади.

Эркаклар ўртасидаги 10та жангдан 5таси ўзбекистонлик боксчилар иштирокида ўтади:
-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов (Ўзбекистон) - Дипак (Ҳиндистон) 
-52 кг: Ин Кю (Жанубий Корея) - Амит (Ҳиндистон)
-56 кг: Миразизбек Мирзахалилов (Ўзбекистон) - Кавиндер Сингх Бишт (Ҳиндистон) 
-60 кг: Закир Сафиуллин (Қозоғистон) - Тсенбатаар Эрденебат (Мўғулистон)
-64 кг: Мустафа Алкасбеҳ (Иордания) - Баҳодир Усмонов (Тожикистон)
-69 кг: Бобоусмон Батуров (Ўзбекистон) - Севонретс Оказава (Япония) 
-75 кг: Турсунбай Кулахмет (Қозоғистон) - Ашиш Кумар (Ҳиндистон)
-81 кг: Бек Нурмаганбет (Қозоғистон) - Жон Нобель Марвин (Филиппин)
-91 кг: Санжар Турсунов (Ўзбекистон) - Хёнг Кю Ким (Жанубий Корея) 
+91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) - Камшибек Конкабаев (Қозоғистон) 

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон терма жамоаси финалда энг кўп вакилга эга жамоа бўлиб турибди. Қозоғистон ва Ҳиндистон термаларидан 4 нафардан вакил қатнашади, Жанубий Кореядан эса икки боксчи олтин медаль учун имкониятни сақлаб қолган. Яна бешта мамлакатнинг бир нафардан спортчилари ҳал қилувчи жангларда иштирок этади.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид