«Ватанпарварлар» боғида Иккинчи жаҳон уруши даври саҳналаштирилди
“Севимли” телеканали орқали эфирга узатиладиган Фарҳод Абдуллаев билан “Эслаб” кўрсатувининг ижодкорлари Қарши шаҳридаги “Ватанпарварлар” боғига ташриф буюрди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, боғ ҳудудида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан телекўрсатувнинг байрам сонини суратга олиш ишлари амалга оширилди. Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг 150 нафарга яқин ҳарбий хизматчилари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари образини гавдалантирди.
Ушбу саҳна кўриниши байрам арафаси телеканал орқали эфирга кетадиган кўрсатувнинг асосий қисми бўлиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, тасвирга олиш жараёнларида Маданият вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда округ қўмондонлиги вакиллари иштирок этди.
Мавзуга оид
00:59 / 21.11.2024
Озарбойжон 2025 йилги мудофаа харажатларини оширади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
09:24 / 02.11.2024
Қозоғистонда ўзини ўзи мудофаа қилиш ва кўнгиллилар тузилмалари пайдо бўлади
15:30 / 29.10.2024