Спорт | 23:03 / 29.04.2019
27522
1 дақиқада ўқилади

Майк Тайсон жиноий ўтмиши ҳақида сўзлаб берди

Фото: globallookpress

Афсонавий собиқ боксчи Майк Тайсон спорт унинг ҳаётини қандай ўзгартириб юборгани ҳақида сўзлаб берди.

“Мени бокс қутқарди. Спорт билан шуғулланишимгача мен жиноятчи бўлишим ва одамларни ўлдиришимга ишонганман. Ёшлигимда жиноятлар, ҳужумлар ва босқинчиликлар бўлган. Мен жиноий гуруҳ аъзоси бўлганман ва одамларга ўқ узганман. Бироқ бокс бутун ҳаётимни ўзгартириб юборди”, деб айтди Тайсон Metro нашрига интервьюсида.

Собиқ спортчи ҳозирги ёшларда бахтли келажакка умид йўқлиги, чунки улар жиноятчилик йўлидан боришларини айтган.

Мавзуга оид