Жаҳон | 14:29 / 30.04.2019
16904
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда тимсоҳ чўпонни ўлдирди

Ҳиндистоннинг Карнатака штатида тимсоҳ маҳаллий аҳоли вакилларидан бирига ҳужум қилди ва уни ўлдирди. Бу ҳақда The Hindu нашри хабар бермоқда.

28 апрель куни 58 ёшли, Басавалингаппа исмли чўпон Гудур қишлоғи яқинидан оқиб ўтувчи Бҳима дарёсидан сув ичмоқчи бўлган. Худди шу пайтда пойлаб турган тимсоҳ унга ташланган ва чўпоннинг чап қўли ҳамда ўнг оёғини узиб олган. Басавалингаппа кўп қон йўқотишдан жон берган.

Марҳумнинг қишлоқдошлари маълум қилишича, дарё деярли бутунлай қуриб қолган ва тимсоҳлар егулик излаб қирғоққа жуда яқин келишмоқда, ҳатто қуруқликка ҳам чиқиб ов қилишмоқда. 

Маҳаллий аҳоли ўрмон хўжалиги департаментидан зарур чоралар кўришни ва чўпоннинг оиласига компенсация тўлашни талаб қилишяпти.

Мавзуга оид