Шавкат Мирзиёев Япония императори Акихитога миннатдорлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев бугун Япония императори Акихитога мактуб йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбари ўз мактубида император Акихитонинг “Хэйсей” деб ном олган ҳукмронлик даври бутун дунёда улкан муваффақиятлар – Япония мустаҳкам тинчлик ва ҳар томонлама тараққиётга эришган, иқтисодий жиҳатдан етакчи давлатлар қаторига кирган, глобал жараёнлардаги нуфузи ва роли салмоқли даражада юксалган давр бўлганини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев Япония императорига Ўзбекистон билан Япония ўртасида дўстлик, ҳурмат ва ишонч асосида ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қаратган шахсий эътибори ва кўмаги учун самимий миннатдорлик билдирди.
Мавзуга оид
21:54 / 26.11.2024
Amazonʼнинг Япониядаги штаб-квартирасида тинтув ўтказилди
17:06 / 25.11.2024
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
00:06 / 25.11.2024
Япониялик олимлар денгиз сувида парчаланувчи пластик материални ихтиро қилди
18:17 / 23.11.2024