Ўзбекистон | 12:20 / 03.05.2019
15218
2 дақиқада ўқилади

Бўш турган ер участкасини хусусийлаштириш учун қаерга мурожаат қилиш лозим? 

Давгеодезкадастр қўмитаси раиси Абшукур Абдуллаев «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасида таъкидланганидек, ер участкаларини хусусийлаштириш жараёни шаффоф, холис бўлиши билдирмоқда.

«Шунга мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларнинг ариза муддатлари ўз вақтида кўриб чиқилиши таъминланиши бўйича чора-тадбирлар кўриб чиқилмоқда. Бу жараён иккита платформа орқали амалга оширилади. Биринчиси, Республика Давгеодезкадастр қўмитаси томонидан электрон ҳисобот тизими ишга туширилган. Иккинчиси, e-ижро аукцион орқали ер участкаларининг сотилишидир. Бунинг натижасида жисмоний ва юридик шахслар ўз аризаларининг қайси босқичда эканлиги ҳақида билиб олишлари мумкин», - дея қўмита раиси сўзларини келтирган Kun.uz мухбири.

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Аҳадбек Ҳайдаровнинг маълумот беришича, e-ижро аукцион орқали ҳозирга қадар 2600та давлат объектлари сотилган. 

«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддасига мувофиқ, бўш турган ер участкаларини ҳам e-ижро аукциони орқали сотиш қайд этилган. Ҳозирда амал қилаётган тартибга кўра, давлат объектларининг e-ижро аукцион орқали эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун муддат ичида сотилиши белгиланган, бўш ер участкаларини сотиш муддати ҳам шундан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бўш ер участкаларини электрон аукцион орқали сотиш амалиётини йўлга қўйиш учун етарли техник имкониятлар мавжуд», - дейди у.

Мавзуга оид