Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон президенти лавозимига номзод қозоқ тили бўйича имтиҳондан йиқилди
Қозоғистон президенти лавозимига номзод, жамоат арбоби Жуматой Алиев давлат тили бўйича тестда қўпол хатоларга йўл қўйиб, қозоқ тилини яхши билмаслигини кўрсатган. Бу ҳақда Қозоғистон марказий сайлов комиссиясига иқтибос келтирган ҳолда Bnews.kz нашри хабар берди.
Қозоқ тилини мукаммал билиш президент лавозимига даъвогарларнинг сайловларда иштирок этишга қўйилиши учун зарурий шарт ҳисобланади.
“Номзоднинг барча жавобларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, у давлат тилини тўлиқ билмаслиги ҳақидаги хулосага келдик. У томонидан ёзма ишда жуда қўпол хатоларга йўл қўйилган – умумий ҳисобда имловий ва стилистик 19 та хато”, деб изоҳ берган марказий сайлов комиссиясининг лингвистик комиссияси аъзоси Одил Ахметов.
Алиев давлат тилини яхши билмаслиги сабабли президент курсиси учун курашдан чиққан.
Қозоғистон президенти сайловлари 9 июнга белгиланган.
Мавзуга оид
23:03 / 07.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
14:01 / 06.03.2025
WizzAir Ўзбекистонга амалга оширадиган рейсларида ўзбек тилида ҳам хизмат кўрсатади
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025