Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WizzAir Ўзбекистонга амалга оширадиган рейсларида ўзбек тилида ҳам хизмат кўрсатади
WizzAir авиакомпанияси Ўзбекистонга хизмат кўрсатувчи ҳар бир ҳаво кемасида борт кузатувчи ва хизмат кўрсатувчи персоналлар ўзбек тилида фаолият юритишини йўлга қўяди. Бу ҳақда Расул Кушербаевнинг арзини ўрганиб чиққан Рақобат қўмитаси маълум қилди.
WizzAir авиакомпанияси Ўзбекистонга амалга оширган рейсларида ўзбек тилида ҳам хизмат кўрсатишни таъминлайди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълум қилди.
Қўмита хабарига кўра, собиқ депутат Расул Кушербаевнинг «Самарқанд-Абу-Даби» йўналиши билан «WizzAir» авиакомпанияси томонидан кўрсатилган хизматларда муаммога дуч келгани юзасидан мурожаати кўриб чиқилган.
«Рақобат қўмитасининг олиб борган ўрганишларида мурожаатчининг учиш даврида авиакомпаниянинг экипаж аъзолари томонидан хорижий тилда хавфсизлик қоидалари ҳақида маълумот берилгани, бу қоидаларни ўзбек ва рус тилларида тушунтириб беришлари сўралганида ходим томонидан унга нисбатан қўпол муомалада бўлингани, бортни тарк этиш талаб қилингани ва шу тарзда фуқаро мазкур рейсда Абу-Дабига етиб боргани маълум бўлди.
Қўмита томонидан Транспорт вазирлигига ўрганишлар юзасидан сўров хати юборилди. Натижада ўзбошимчалик билан хатти-ҳаракатларни амалга оширган мазкур авиакомпания ходимларига нисбатан чора кўрилди», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, WizzAir авиакомпанияси 2025 йилда Ўзбекистонга хизмат кўрсатувчи ҳар бир ҳаво кемасида борт кузатувчи ва хизмат кўрсатувчи персоналлар ўзбек тилида фаолият юритишини йўлга қўяди.
“Йўловчи овозини кўтариб, жанжал чиқарган” – Wizz Air Кушербаев масаласи юзасидан муносабат билдирди
Мавзуга оид
14:46 / 19.05.2025
Авиачипталарнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган авиакомпаниялар жавобгарликка тортилади
11:26 / 05.05.2025
Click устун мавқега эга рақамли платформа деб топилди
23:01 / 20.04.2025
Собиқ депутат Расул Кушербаев ИИБга чақирилди
15:52 / 14.04.2025