Спорт | 02:01 / 05.05.2019
12735
2 дақиқада ўқилади

АПЛ. "Ливерпуль" 86-дақиқада урилган гол эвазига ғалаба қозониб, сўнгги тур арафасида пешқадамга айланди

Фото: PA

Англия чемпионати 37-туридан ўрин олган навбатдаги ўйин ўтказилди. 

"Ньюкасл" майдонига сафар қилган "Ливерпуль" иродали ғалабани қўлга киритди – 2:3.

Майдон эгалари сафида Атсу ҳамда Рондон 1тадан гол урган бўлса, меҳмонлар сафида ван Дейк Салоҳ ҳамда Ориги ўз ҳисобига 1тадан гол ёзиб қўйди. 

Шу тариқа, очколари сонини 94 тага етган "Ливерпуль" 92 очко тўплаган "Манчестер Сити"ни ортда қолдириб, сўнгги тур арафасида пешқадамга айланиб олди. 

"Ньюкасл" эса 42 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди. 

Ньюкасл – Ливерпуль 2:3 (1:2, 1:1)

Голлар: 0:1 – 13 ван Дейк, 1:1 – 20 Атсу, 1:2 – 28 Салах, 2:2 – 54 Рондон, 2:3 – 86 Ориги.
Ньюкасл – Дубравка, Ласселс, Дамметт, Манкильо, Шер (Муто, 90), Хэйден, Ритчи, Ки Сон Ен, Атсу, Рондон, Перес.
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Ловрен (Милнер, 83), Робертсон, Фабиньо, Вейналдум (Шакири, 66), Хендерсон, Мане, Салоҳ (Ориги, 73), Старриж.
Огоҳлантиришлар: Шер (45), Милнер (90).

Азимжон Бердибеков
Тайёрлаган Азимжон Бердибеков
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид