Жаҳон | 21:58 / 06.05.2019
53559
2 дақиқада ўқилади

Шереметьево навбатчиларининг самолётнинг ҳалокатини кулганча кузатишгани видеоси тарқалди

Интернетда Шереметьево аэропортининг навбатчи ходимлари SSJ-100 самолёти билан юз берган фожиани кулганча кузатишгани видеоси тарқалди.

Ушбу видеодаги одамларнинг ўзини бундай тутиши кўплаб танқидларга сабаб бўлган. Видеода оқ кўйлакдаги эркак хизмат мониторидан ёнаётган самолётнинг қўнаётганини смартфонга олаётганини кўриш мумкин. Кадр ортида эса бир неча кишининг кулаётганини эшитиш мумкин.

“У шундай қўнган бўлса, демак жабрланувчилар бор. Аҳаҳаҳа, шундай!”, деб айтади кадр ортидаги одамлардан бири. Шундан кейин кулги кўтарилади.

Тармоқда фойдаланувчилар бу ҳолатдан ўз аччиқларини яшира олишмаган.

“Сезяпсизми, одамлар ҳар қандай ҳодисага, ҳаттоки фожиага телевидениедаги шоу каби муносабатда бўлмоқдалар”, деб изоҳ берган фойдаланувчилардан бири.

“Ноинсонийлик. Охирги ўн йилликда айниқса кучли”, деб айтган яна бир фойдаланувчи. 

“Булар одам эмас!”, деб аччиғини яшира олмаган яна бир фойдаланувчи.

Фожиа 5 май куни кечки вақт юз берган. Москва-Мурманск рейсини амалга ошираётган самолёт парвоз бошлангандан 28 дақиқа ўтиб аэропортга қайтишга мажбур бўлган. У қўниш вақтида ёниб кетган ва бунинг оқибатида бортдаги 78 кишидан 41 нафари ҳалок бўлган.

Аэропорт матбуот хизматида “Москва” ахборот агентлигига видеодаги одамлар аэропорт ходимлари эканлигининг тасдиғига эга эмасликлари маълум қилинган.

“Биз ҳозир ҳалокат юз берган вақтда корпоратив ва инсонийлик меъёрларини қўпол бузган бу одамларни қидириш билан шуғулланмоқдамиз”, деб айтишган аэропорт вакиллари.

Улар яқин орада бу ҳолат бўйича расмий баёнот беришга ваъда беришган.

Мавзуга оид